Наманганда поезд Gentra’ни уриб юборди. 6 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Чортоқ ва Уйчи бекатлари ўртасидаги қўриқланмаган темирйўл кесишмасида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар берди.

Қайд этилишича, Gentra енгил автомобилининг ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган ҳолда яқинлашиб келаётган поезд олдидан темирйўлни кесиб ўтишга уринган. Машинада олти киши бўлган: беш аёл ва кичик бола. Кучли тўқнашув оқибатида машинадагиларнинг ҳеч бири омон қолмаган.

Поезд машинистлари шошилинч тормоз берган, аммо фожиани олдини олишнинг иложи бўлмаган. Поездга ҳам озгина зарар етган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва бунинг оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани ҳабар қилинганди. Кейинчалик, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг 9 сентябрда имзоланган фармойишида мудҳиш воқеада 11 киши ҳалок бўлгани, 6 киши турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонага жойлаштирилгани маълум бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ поезд Gentra темирйўл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг