Ангренда даҳшатли “авария” содир бўлди (видео)
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 17612 2 дақиқа
Бугун, 7 сентябрь куни соат 12:20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлида бир нечта транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Жараён Тошкент вилояти ИИББ ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган”, дейилади хабарда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда воқеа нефть ортилган юк машинаси ва яна бошқа бир юк машинаси ўртасида содир бўлгани айтилади. Тармоқлардаги видеода ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиққанини кўриш мумкин. Ҳалок бўлганлар сони ҳам турлича талқин қилинмоқда. Норасмий хабарларга кўра, 5 дан кўп ва 10 га яқин одам ҳалок бўлган. Расмийлар эса ҳозирча жим.
“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонасига кўра, Тошкент–Оҳангарон–Ангрен–Қўқон–Шаҳрихон–Андижон автомобиль йўлининг 93-94-километрлар оралиғининг “Тошкент–Водий” ва “Водий–Тошкент” йўналишида тирбандлик юзага келган. Корхона ушбу тирбандлик қандай юзага келганини очиқламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси