Қамчиқда Epica Isuzu билан тўқнашди. Икки машина ҳам ёниб, кул бўлди (видео)
3-саҳифа
−
02 август 9808 1 дақиқа
Жорий йилнинг 2 август куни Қамчиқ довонида Epica Isuzu билан тўқнашди. Оқибатда икки машина ҳам ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 168-километрида тонгги соат 8:20 лар атрофида Тошкент-водий йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Isuzu русумли юк автомобилида носозлик келиб чиққан. Шу сабабли автомобиль ҳайдовчиси автомашинани йўлнинг марза қисмига тўхтатиб қўйган. Соат 8:20 лар атрофида эса шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Epica русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu’нинг орқа томонига бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда ёнғин чиқиб, иккала автомашина тўлиқ ёниб кетган.
Билдирилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Epica русумли автомобилнинг ҳайдовчиси ҳамда бир нафар йўловчиси енгил даражадаги тан жароҳат олган. Уларга зудлик билан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси ходимлари, йўл-патруль хизмати ходимлари зудлик билан етиб бориб, ҳаракат хавфсизлиги тўлиқ таъминланган. Айни вақтда ушбу транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисмидан олиш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt Spark билан тўқнашиб, ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Live
Барчаси