Қорақалпоғистонда автоҳалокат туфайли 5 киши вафот этди (видео)
Жамият
−
06 Февраль 2023
13775Қўнғирот тумани “Жаслиқ” посёлка фуқаролар йиғини (ПФЙ)да Nexia-3 ва юк машинаси ўртасида автоҳалокат юзага келиши оқибатида 5 нафар одам вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғстон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Nexia-3 ҳайдовчиси А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўли билан Қўнғирот тумани “Жаслиқ” ПФЙ марказидан Қўнғирот тумани йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келган. Шу йўлнинг 960-961 километрига келганда автотранспорт бошқарувини йўқотган. Натижада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Mersedes-Benz юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Шунингдек, воқеага гувоҳ бўлган одамларнинг айтишича, ҳодиса оқибатида 5 киши вафот этган. Уларнинг иккитаси эркак, учтаси эса аёл киши бўлган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қошидаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-бўлим “а” (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси