Қорақалпоғистонда 3 киши тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
09 Июнь 2021 10837 1 дақиқа
Бугун, 9 июнь куни Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида ер остидан сув қувурини қазиб олаётган тўрт кишини тупроқ босиб қолди. Натижада уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси хабар қилди.
Соат 05:30 ларда фуқаро С.У. (1990 й.т.), вояга етмаган С.К. (2006 й.т.), С.М. (2007 й.т.) ва Д.М. (2004 й.т.) билан “Суўенли” ОФЙ ҳудудининг чўл қумлик қисмида, ер остида бўлган сув қувурини қазиб олаётган вақтида, тупроқ ўпирилиб, уларни босиб қолган. Натижада фуқаролар С.У., С.К. ва С.М. воқеа жойида вафот этган, вояга етмаган Д.М. эса тупроқ остидан чиқариб олиниб, Қўнғирот туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь