Қорақалпоғистонда ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани ҳокими ўринбосари МЧЖ раҳбари “Тадбиркор виртуал офиси” орқали йўллаган мурожаатни бир ойдан ортиқ вақт ўтгандан кейин кўриб чиққани учун жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ва қарор қабул қилиш тартиби тасдиқланган. Унга кўра, мурожаатларни кўриб чиқишдан сўнг давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари ҳар бир ариза ва шикоят бўйича қарор қабул қилади. Бу ҳақда мурожаатчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар етказади. 

Қонуннинг 28-моддасида эса ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.

Мансабдор шахс юқоридаги ҳаракати орқали “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талабларини бузиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун унга нисбатан Бизнес-омбудсман девони томонидан маъмурий баённома тузилган.

Маълумот учун, жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида мансабдор шахслар томонидан жами 88 та ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлиб, Бизнес-омбудсман девони томонидан уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома тузилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорга Сардоба тумани ҳудудидан 6 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси тасарруфида бўлган ва Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган 50 сотих ер майдонини енгил конструкция кўринишида қурилиш қилиши учун ижара шартномаси асосида расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари, жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилган ва тезкор тадбирда сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Шуманай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made