Қорақалпоғистон Транспорт вазирлигига раҳбар тайинланди

Жамият

image

Парахат Конисбаевич Каипбеков Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 8 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигида транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда соҳа бўйича ишлар самарадорлигини ошириш ва ташкилий масалаларга бағишланган мажлис ўтказилган. Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Шуҳрат Даулетияров олиб борган.

Унда Парахат Конисбаевич Каипбеков Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Маълумот учун, Парахат Каипбеков шу кунга қадар “QQavtotexxizmat” масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида фаолият олиб борган. Шунингдек, меҳнат фаолияти давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қорақалпоғистон Транспорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг