Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазири тайинланди
Жамият
−
17 Март
4788Юсупов Бахтиёр Абдуллаевич Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жоқарғи Кенгеси хабар берди.
Маълумот учун, Бахтиёр Юсупов 1984 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини, 2001 йилда Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини 1984 йилда “Қорақалпоқсувқурилиш” трестига қарашли Тўрткул тумани қурилиш монтаж бошқармасида бошлаган бўлса, ўтган йиллар давомида қишлоқ ва сув хўжалигининг соҳасининг тизим ташкилотларида масъулиятли лавозимларда самарали фаолият кўрсатиб келди. Тайинловга қадар Бахтиёр Юсупов Ўзбекистон Республикаси Сув хужалиги вазирлигининг сув хўжалиги объектларини самарадорлигини таъминлаш бўлимида фаолият кўрсатиб келётган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Нуруллан Умирзакович Эрлепесов Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланганди.