Қорақалпоғистон Иқтисодиёт ва молия вазири тайинланди
Жамият
−
08 Январь
3314Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг иккинчи сессиясида Нуруллан Умирзакович Эрлепесов Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши хабар берди.
Шу муносабат билан, бугун, 8 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги биносида тайинловга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Бюджет, иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялар ва инновация масалалари қўмитаси раиси Сейтназаров Бердибек сўзга чиқиб, йиғилганларга янги вазирни таништирган.
Маълумот учун, Нуруллан Эрлепесов 1971 йилда Нукус шаҳрида туғилган. У дастлаб Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини тамомлаган, 2010 йилда эса Қорақалпоқ давлат университетининг сиртқи бўлимини тугатган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Нукус тумани молия бўлими бошлиғи ва бошқа лавозимларда фаолият олиб борган Лейли Пулатовна Сейтова Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланганди.
LiveБарчаси