Қорақалпоғистоннинг янги Экология вазири тайинланди
Жамият
−
19 Декабрь
3074Лейли Пулатовна Сейтова Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хабар берди.
Сейтова тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Нукус тумани молия бўлими бошлиғи ва бошқа лавозимларда фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Бўзатов туман кенгашининг биринчи сессиясида Ботирбек Онгарбаевич Уббиниёзов ушбу туманга ҳоким этиб тайинланганди.