Жўқорғи Кенгес раиси Сенат аъзоси бўлди
Жамият
−
10 Сентябрь 2022
5825Кеча, 9 сентябрь куни Нукус шаҳри Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этди.
Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди.
Сайлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Аманбай Оринбаев жорий йилнинг 26 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимини эгаллади.
Маълумот учун, Оринбаевгача 2020 йилнинг октябридан буён Мурат Камалов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.