Қорақалпоғистон Инвестиция ва ташқи савдо вазири тайинланди
Жамият
−
28 Октябрь
2543Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари — Инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
У тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб борган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, вазир сифатида ишлаган.
Жоллибеков, шунингдек, Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи каби лавозимларда фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Парахат Каипбеков Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажарувчи, Дарябай Кайпов эса Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганди.
LiveБарчаси