Қорабоғнинг собиқ президенти умрбод қамалди
Олам
−
05 Февраль 5071 2 дақиқа
Бугун, 5 февраль куни Боку ҳарбий суди тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ президенти Араик Арутюнянни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда APA хабар берди.
Маълумотларга кўра, Араик Арутюнян 2020 йилдан 2023 йил август ойининг охиригача мамлакат раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Манбага кўра, Озарбайжон расмийлари уни қатор оғир жиноятларда – тажовузкор урушга тайёргарлик кўриш ва уни олиб бориш, геноцид, уруш қонунлари ва урф-одатларини бузиш, терроризм ҳамда терроризмни молиялаштириш, шунингдек, ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш ва сақлаб қолишда айблаган.
Суд ишида бошқа судланувчилар ҳам шунга ўхшаш айбловлар билан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Улар орасида тоғли Қорабоғ Республикаси собиқ мудофаа вазири Левон Мнацаканян, Республика парламентининг собиқ спикери Давид Ишханян, Қорабоғдаги Арманистон кучлари қўмондони собиқ ўринбосари Давид Манукян ва тоғли Қорабоғ Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Давид Бабаян ҳам бор.
Қайд этилишича, судланганларнинг барчаси 2023 йил охирида Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ҳарбий операциясидан сўнг ҳибсга олинган. Мазкур операция натижасида баҳсли ҳудуд тўлиқ Боку назоратига ўтган.
Шунингдек, тоғли Қорабоғ Республикаси собиқ вазири Рубен Варданян ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги айтилмоқда. Судланувчиларнинг ҳеч бири ўз айбини тан олмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореянинг собиқ президенти 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди. У расмий ҳужжатларни сохталаштиришда ва ҳарбий ҳолат жорий этиш учун қонуний талабларга риоя қилмасликда айбдор деб топилган.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль