Жанубий Корея собиқ президенти 5 йилга қамалди

Олам

image

Сеулнинг Марказий туман суди Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёлни 2024 йил декабрида жорий қилган ҳарбий ҳолат билан боғлиқ айбловлар бўйича беш йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Yonhap” хабар берди.

Бу собиқ президентга нисбатан чиқарилган биринчи ҳукмдир. ОАВ маълумотига кўра, прокуратура унга жами 10 йил қамоқ жазоси сўраган: 5 йил – ҳибсга қаршилик учун, 2 йил – ҳарбий ҳолат фармонини қайта кўриб чиқиш учун ва 3 йил – вазирлар кабинети аъзоларининг муҳокама ҳуқуқларини бузиш, хорижий оммавий ахборот воситаларига ёлғон маълумот тарқатиш ва далилларни йўқ қилиш учун.
Маълумот учун, Юн Сок Ёль Жанубий Кореяда қамоқда сақланган ҳолда айблов эълон қилинган илк амалдаги президент бўлди. У собиқ мудофаа вазири ва бошқа шахслар билан тил бириктириб, конституциявий тузумни издан чиқариш мақсадида исён уюштиришда айбланмоқда.

2024 йилнинг 3 декабрь куни Юн Сок Ёль фавқулодда мурожаат билан чиқиб, мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилган. У бу қарорни “Шимолий Кореяга мойил, давлатга қарши кучларга қарши туриш зарурати” билан изоҳлаган. Консерваторлар бу атама билан Шимолий Корея билан мулоқотни қўллаб-қувватловчи “Тобуро” мухолифат партиясини назарда тутади. Кейинчалик Миллий Ассамблея бу қарорни бекор қилиб, Юнни лавозимидан четлатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ прокурорлар Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёлга мамлакатда ноқонуний ҳарбий ҳолат жорий этгани учун ўлим жазосини сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Юн Сок Ёл

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made