Президент Озарбайжонга жўнаб кетди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Бaкуга жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси хабар берди. 

Аввал маълум қилинганидек, 23-24 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган тадбир кун тартибидан дастур доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш, минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун Мақсадли фонд ташкил этиш, транспорт йўлакларини рақамлаштириш учун “йўл харитаси”ни қабул қилиш, ишбилармонлик ташаббусларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган.

Маълумот учун, БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури (СПЕКА) 1998 йил 26 март куни минтақа мамлакатларининг иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда уларнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига кўмаклашиш мақсадида Тошкент декларациясига мувофиқ таъсис этилган.

Иштирокчи давлатлар – Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Боку СПЕКА

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг