Тугатилган Тоғли Қорабоғнинг қамоқдаги раҳбари Озарбайжондаги сайловларда иштирок этмоқчи
Олам
−
03 Февраль
8850Қорабоғдаги айирмачи хунта режими раҳбари, ҳозирда Баку қамоқхонасида сақланаётган Араик Арутюнян жорий йилнинг 7 февраль куни Озарбайжонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиш учун тегишли муассасаларга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Musavat.com” сайти хабар берди.
Ўзини Озарбайжон фуқароси деб билишини таъкидлаган Арутюнян бу сафар Озарбайжондаги сайловларда иштирок этишни сўраган.
Озарбайжонлик экспертнинг фикрига кўра, Араикка сайлов комиссияси ижобий жавоб бермайди.
"Мен жавоб йўқ бўлишига ишонаман. Араик ким? У ҳали Озарбайжон фуқаросининг ҳужжатини олмаган. Сайловга 4 кун қолди. Озарбайжон унга ўша шароитларни яратиб, бу масалани ижобий ҳал этишига ишонмайман. Оддий қилиб айтганда, Араик ўз ҳаётини сақлаб қолиш учун масъулиятдан қочиш учун арманча ҳийла-найрангидан фойдаланмоқда", деган ҳарбий эксперт, захирадаги полковник Узейир Жафаров.
Қайд этилишича, тергов иши давом этаётган Араик Арутюнян ва бошқа айирмачи маҳбуслар ҳар ҳафта ўз оилалари билан телефон орқали гаплашади, яхши овқатланади ва яхши шароитда сақланади. Таъкидланишича, Араик ҳибсга олингандан бери 10 килограммга семирган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 3 октябрь куни Тоғли Қорабоғнинг собиқ раҳбари Арутюнян терроризмда айбланиб, қўлга олинган эди. Шунингдек, Озарбайжон ҳукумати собиқ ташқи ишлар вазири ва тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси президентининг собиқ ёрдамчиси Давид Бабаян ва Қорабоғдаги арман қўшинлари қўмондони собиқ ўринбосари Давид Манукян ҳамда ҳукуматнинг собиқ раҳбари Рубен Варданя, Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ раҳбарлари Аркадий Гукасян ва Бако Саакянннинг ҳибсга олинганини маълум қилган эди.
LiveБарчаси