“Қора шаҳзода” америкалик сенаторларни ўтовда меҳмон қилди

Олам

image

Кеча, 7 январь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ал-Ула шаҳридаги қишки қароргоҳида Линдси Грэм ва бошқа америкалик сенаторларни қабул қилди. Бу ҳақда SPA расмий ахборот агентлиги хабар берди.

Валиаҳд шаҳзода АҚШ сенатори билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар, минтақавий ва халқаро воқеалар ҳамда томонларни қизиқтирган масалаларни муҳокама қилган.

Бундан ташқари, Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд АҚШ Сенати разведка қўмитаси раиси Марк Уорнер, сенаторлар Ангус Кинг (Мен штати), Жон Корнин (Техас штати), Кирстен Гиллибранд (Нью-Йорк штати), Жон Оссофф (Жоржия штати) ва Марк Келли (Аризона штати) билан ҳам учрашган. 

“Икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликнинг барча жиҳатлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Учрашувда Саудия Арабистони расмийлари ва вазирларидан ташқари Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчиси Рима бинт Бандар Ол Сауд ва АҚШнинг Ар-Риёддаги элчиси Майкл Ратни ҳам иштирок этган.

Маълумот учун, яқин кунлар ичида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарқ бўйлаб сафари доирасида Саудия Арабистонига ҳам боради. 

Эслатиб ўтамиз, Блинкен Ғазода уруш бошлангандан бери минтақага қилган тўртинчи сафари давомида Туркия, Греция, Иордания ва Қатарда бўлиб, мамлакатлар расмийлари билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Саудия Арабистони Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг