Қор ёғиши сабаб автобуслар кечикиши мумкин 

Жамият

image

Тошкент шаҳрида об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳамда қор ёғиши сабабли автобус қатнов оралиқ вақтларида (интерваллари) узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.

“Айни пайтда пойтахтимизда об-ҳавонинг кескин ўзгариб, қор ёғиши кузатилаётгани сабабли барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқаришда эҳтиёткорликни оширишни, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларда, айниқса қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик, тезлик талабларига қатъий амал қилишни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда ноқулай об-ҳаво шароити сабаб айрим автобус йўналишларида қатнов ва оралиқ интервал вақтлари белгиланган вақтлардан кечикиши мумкинлиги маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пойтахт аҳолисини қорли об-ҳаво кузатилаётгани сабаб эҳтиёт бўлишга чақирганди.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

автобус Қор интервал кечикиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг