Пойтахт аҳолиси огоҳлантирилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пойтахт аҳолисини қорли об-ҳаво кузатилаётгани сабаб эҳтиёт бўлишга чақирди. 

Бошқарма Тошкент шаҳрида қорли об-ҳаво кузатилаётгани сабабли, йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида;

  • йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишни;
  • оралиқ масофани сақлашни;
  • тезликни белгиланган меъёрдан оширмасликни;
  • йўлларда ҳаракатланаётган пиёдаларни ҳурмат қилган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўраган. 

“Шу билан биргаликда, автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек дарахтлар тагида қолдирмасликни ва махсус тураргоҳларда транспорт воситаларини сақлашингизни сўраб қоламиз”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 22-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақида огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қор Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг