Қони 2,4 млн чақалоқни сақлаб қолган донор вафот этди

Олам

image

Плазмаси 2 миллиондан ортиқ чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолган дунёдаги энг серҳосил қон донорларидан бири Жеймс Ҳаррисон вафот этди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, Жеймс Ҳаррисон Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатидаги қариялар уйида оламдан ўтган. У 88 ёшда бўлган.

“Австралияда уни “олтин қўлли инсон” деб аташади. Ҳаррисоннинг қонида ноёб anti-D антитаначаси мавжуд бўлиб, у ҳомиладор аёлларга уларнинг қони ҳали туғилмаган чақалоқларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолларда бериладиган дориларни тайёрлашда қўлланади”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, у 18 ёшида қон плазмасини топширишни бошлаган ва 81 ёшга тўлгунга қадар буни ҳар икки ҳафтада давом эттирган.

2005 йилда у энг кўп қон плазмаси топшириш бўйича жаҳон рекордини қўлга киритган.

Унинг қизи нашрга берган интервьюсида отаси “ҳеч қандай касал бўлмагани ва кўплаб одамларга қон улашгани” ҳақида гапирган.

Маълумот учун, anti-D туғилмаган чақалоқларни ҳомила ва янги туғилган чақалоқнинг гемолитик касаллиги ёки HDFN деб аталадиган ҳалокатли қон касаллигидан ҳимоя қилади.

Бу ҳолат ҳомиладорлик пайтида, онанинг қизил қон таначалари ўсаётган чақалоқнинг қизил қон таначалари билан мос келмаса пайдо бўлади.

Кейин онанинг иммун тизими чақалоқнинг қон ҳужайраларини таҳдид сифатида кўради ва уларга ҳужум қилиш учун антикорлар ишлаб чиқаради. Бу чақалоққа жиддий зарар етказиши, оғир анемия, юрак етишмовчилиги ёки ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

донор Жеймс Ҳаррисон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг