Одамга кўчириб ўтказилган чўчқа буйраги нормал ишлай бошлади
Саломатлик
−
19 Август 2023
22353Американинг Алабама университети олимлари инсоннинг иккита буйрагини чўчқанинг генетик жиҳатдан ўзгартирилган буйрагига алмаштириш бўйича операция ўтказди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Маълум қилинишича, сўнгги бир неча йил ичида шу каби тажриба икки марта амалга оширилган, бироқ улар муваффақиятли якунланмаган. Алабама университети олимлари томонидан ўтказилган операция эса ўзининг самарали якуни билан тиббиёт тарихига кириши мумкин.
“Тиббиёт тарихида биринчи марта донор орган яхши ишламоқда, янги буйрак эгасининг танасини токсинлардан тозалайди ва сийдик ишлаб чиқаради”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, операциядан сўнг беморнинг танаси донор органни бегоналаштирмаслиги учун трансплантация учун чўчқа буйраклари генетик мослашув усули билан махсус ўстирилади ва “инсонийлаштирилган”. DNK кетма-кетлигида олимлар фақат тўртта чўчқа генини (GTKO, CMAH, B4GALNT2, GHR) топиб, “ўчириб” ташлаган ва кейин уларнинг ўрнини олтита инсон генлари (CD46, CD55, CD47, THBD, PROCR, HMOX1) билан тўлдирган.
Бу орқали олимлар донор органнинг барча функцияларини бажаришига муваффақ бўлган, вазифаларнинг асосийси қонни фильтрлаш ва танани зарарли чиқиндилардан (асосан креатинин) тозалаш ҳисобланади.
“Ҳозирча бу сурункали буйрак касаллиги билан оғриган, трансплантацияга муҳтож бўлган ўн минглаб беморларга умид бахш этган бир ҳолат”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь