Ҳаммомда йиқилиб тушган Бразилия Президенти реанимацияга ётқизилди

Олам

image

Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва бугун, 10 декабрь куни мияга қон қуйилиши бўйича операцияни бошдан кечирди. Бу ҳақда Президентнинг соғлиғи билан шуғулланувчи шифокорлар жамоаси маълум қилди.

Сан-Паулудаги шифокорлари томонидан эълон қилинган тиббий маълумотга кўра, Президент Лула 9 декабрь куни краниотомиядан ўтказилган.

Луланинг операцияси октябрь ойида уйида йиқилиб тушиши билан боғлиқ эди.

Cirio Libanes касалхонасининг хабар беришича, краниотомия асоратсиз ўтган, давлат раҳбари ўзини яхши ҳис қилмоқда. Давлат раҳбари айни пайтда реанимация бўлимида даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Силва жорий йилнинг 22-24 октябрь кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида иштирок этиш учун Россияга бориши керак эди, аммо у парвозини бекор қилганди. Бразилиядаги Cirio Libanes шифохонаси томонидан эълон қилинган тиббий хулосага кўра, сиёсатчига узоқ масофаларга ҳаво қатновидан қочиш тавсия этилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

операция Луис Инасиу Лула да Силва Бразилия Президенти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг