АҚШлик миллиардер ёшариш учун ўғлининг қонини қабул қилди
Олам
−
14 Июль 2023
7650Америка Қўшма Штатларининг Сан-Франциско шаҳридаги Силикон водийсида яшовчи 45 ёшли миллиардер Брайан Жонсон абадий ёшликка эришиш учун 18 ёшли ўғлининг қони ва аёл гормони эстрогенини кичик дозаларда қабул қилмоқда. Бу ҳақда тадбиркорнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали маълум қилди.
Унга кўра, миллиардер аллақачон ёшлигини узайтириш учун миллионлаб пул сарфлаган. Ҳозир унинг учун 30 нафар энг яхши шифокорлар жамоаси ишламоқда. Брайан Жонсоннинг куни 05:00 бошланади. Унинг тонгги шифокорларнинг кўриклари ва бир соатлик машғулотлар билан қатъий режимда бошланади.
Жонсоннинг диетаси нормал одамлар учун мумкин бўлган деярли барча нарсаларнинг чекловидан ташкил топган. У кун давомида умумий 1977 калорияга эга бўлган маҳсулотларни истеъмол қилади. Қизиқ жиҳати шундаки, у вегетариан ва фақат ўт-ўланлар билан таомланади. Шунингдек, миллиардер вақти-вақти билан рўза тутади.
Яқин вақтгача унинг 18 ёшли ўғли Талмаге Жонсон отаси учун қон донори бўлиб келган, бу Брайан учун муҳим процедура бўлган. У ойига бир марта Талмагедан бир литр плазма қабул қилган. Бироқ 6 та муолажадан сўнг шифокорлар бундан фойда йўқ деган хулосага келган. Бунга 45 ёшли миллиардернинг физиологик кўрсаткичлари ўғлиникидан фарқ қилмагани сабаб бўлган. Ёш плазма алмашинуви кекса популяцияларда ёки муайян шароитларда фойдали бўлиши мумкин.
Маълум бўлишича, 18 ёшли Талмаге ҳар ойда қоннинг 25 фоизини бекорга йўқотган. Энди Брайан шифокорларининг янги технологиясини ўзида синаб кўрмоқда. У эндиликда эстрогеннинг кичик инъекцияларини қабул қилиб боради. Мутахассисларнинг фикрича, бу муолажалар ижобий натижа бериши мумкин.
LiveБарчаси