Қодиров ОТМларда дарсни соат 10:00 дан бошлашни таклиф қилди
Жамият
−
12 Февраль 2022
7430Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров мамлакатда талабалар дарсининг бошланиш вақтини суриш таклифи билан чиқди.
Депутатга кўра, Тирбандликни келтириб чиқараётган оқимнинг катта қисми талабалар. Тирбандлик эрталаб ўқишга келиш ва қайтиш вақтига тўғри келяпти.
“Нима учун давлат хизматида иш бошлаш вақтини 8:30, олийгоҳларда ўқиш бошлаш вақтини 10:00 га белгилаш мумкин эмас? Осмон узилиб ерга тушмайди, лекин жамоат транспортига ҳам, автойўлларга ҳам босим жиддий камаяди”, дейди депутат.
Шунингдек, у тирбандликларга қарши курашиш учун йўлларда автобусларга махсус йўлак ажратса, бу трамвайларни қайтаришдан кўра арзонга тушишини таъкидлаб ўтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь