Қодиров тирбандликни йўқотиш учун трамвайни қайтаришдан кўра тежамкор таклиф берди

Жамият

image

Ўзбекистонда йўллардаги тирбандлик асосан талабалар ҳисобига юзага келмоқда. Йўлларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ажратилса, ҳаракат тартибга келиб, тирбандлик бартараф этилиши мумкин. “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров шундай фикр билдирди.

Қодиров автобус ҳаракати учун алоҳида, ажратиб қўйилган йўл бўлиши автобусни аниқ график асосида ҳаракатини таъминлашини қайд этиб, бу трамвай учун қайта тизим яратишдан арзонроққа тушишини айтиб ўтган. Сўзи исботи сифатида Туркиянинг Истанбул шаҳрини кўрсатган.

Шунингдек, депутат қонунлар борасида ҳам фикр билдириб, улар фақат инсонпарвар бўлиши эмас, инсонларни ҳимоя ҳам қилиши кераклигини таъкидлаган.

“Тартиббузар оғзини тўлдириб жамиятга ақл ўргатмасин, одамларни чалғитмасин, ўзидан “тасодифлар қурбони” ясамасин - жазосини олсин, тамом!

Зўравон, ғўдайган, пасткашлик комплексини машинаси воситасида тартибга тупурадиган эркатойлар ёки фаросатдан маҳрум, ҳаётининг мазмуни автомашинадан иборат, қоидани ўрганиш ва амал қилишга ақли ҳам, сабри ҳам етмайдиган “калтабин гражданларни” ҳайдовчилик ҳуқуқидангина эмас, озодлигидан ҳам маҳрум қилиш, 2-3 йил қайта тарбиялаш муассасаларига маҳкум қилиш тўғри бўлади деб ўйлайман. 

Бундайларни тўхтатиш учун кимларнидир моли ёки жонига зарар етишини, бир онани боласининг жасади устида чирқиллашини кутиб ўтириш керак эмас”, дейди партия етакчиси.

Унинг таъкидлашича, жамоат транспорти тизимли ва сифатли бўлса, аҳоли хусусий автомобилдан кам фойдаланади. Жамоат транспорти тизимсиз ва сифатсизлигида тирбандликни ўрни катта.

Депутат йўловчилар автобусларга кунлик “план” қўйиш ҳам нотўғри эканини урғулаб, шундай дейди:

“Автобусларга пул тўплаш режаси қўйилиши тартибсизликни бошланиш нуқтаси. Автобусга қандай қилиб кунлик режа қўйиш мумкин? У йўловчи териб юриши эмас, белгиланган вақтда, белгиланган жойда бўлиши керак! Ҳатто, йўловчиси бўлмаса ҳам!”

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифи чоғида Тошкентга трамвай қайтарилиши ҳақида маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Қодиров

Баҳолаганлар

1385

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made