Тошкентга 2016 йилда йўқ қилинган трамвай қайтиши кутилмоқда

Жамият

image

Хабарингиз бор, бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетган эди.

Ташриф давомида Президент Самарқандда янги қурилган ер ости тоннели, йўлларни кўздан кечирди, хавфсиз йўл, хавфсиз пиёда концепциясини яратиш ҳақида сўзлади. Шунингдек, давлат раҳбари трамвайни Тошкентга қайтармоқчлиги ҳақида ҳам айтди.

“Трамвайни Тошкентга ҳам қайтармоқчимиз. Фуқаролардан бу борада кўплаб хатлар ва мурожаатлар келяпти”, деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Президент Самарқандга сафарини халқаро аэропортни кўздан кечиришдан бошлаган.

Маълумот учун, 2016 йил 2 май куни Марказий Осиёдаги энг қадимги ва энг йирик енгил рельсли транспорт тизими – Тошкент трамвайлари тарихга айланган эди. Расмийлар буни транспорт воситаларининг доимий кўпайиб бориши ва трамвай йўналишларининг самарасиз ишлаши билан изоҳлашганди.

Аввалроқ, журналист Хайрулла Нуриддинов Тошкентда трамвай фаолиятини тиклашни таклиф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг