Қобулга ракета ҳужуми уюштирилди
Олам
−
17 Сентябрь 2021
17567Афғонистон пойтахти Қобулдаги туманларнинг бирига бир қанча ракета тушди. Бу ҳақда “Tolo News” хабар берди.
Таъкидланишича, ҳодиса Қобулдаги электростанция яқинида содир бўлган. Маҳаллий аҳоли ракета Чамтала подстанцияга тушган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.
Ҳодиса қурбонлари ва жабрланувчилар ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 август куни АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари Қобулга ракета учирганди. Вашингтон бу ҳаракатини террорчиларни йўқ қилиш учун қилганини айтди. Бироқ, кейинроқ ҳужум натижасида 10 га яқин тинч аҳоли қурбон бўлгани аниқланди.
Ракета ҳужумидан аввалроқ, жорий йилнинг 26 август куни Қобул аэропорти яқинида қатор портлашлар содир бўлганди. Ҳодисада 100 дан ортиқ одам, жумладан 13 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди. Портлаш учун жавобгарлик ИШИДнинг Афғонистондаги шохобчаси "Вилояти Хуросон" ўз зиммасига олди.