АҚШ нега Қобулга ракета ҳужуми уюштиргани маълум қилинди
Олам
−
29 Август 2021
16819Аввалроқ, Қобул аэропорт яқинида портлаш бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Бунга АҚШнинг ракет зарбаси сабаб бўлгани айтилганди.
Америка ҳарбийлари Афғонистон пойтахти Қобул аэропорти яқинига ракета зарбаси берганини тасдиқлади.
“АҚШ Қуролли кучлари ўзини ҳимоя қилиш мақсадида Қобулдаги автомобилда дрондан ҳужум уюштириб, “Вилояти Хуросон” террорчилик ташкилотининг Ҳамид Карзай номидаги халқаро аэропортга таҳдидини бартараф қилди”, дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги хабарида.
Пентагоннинг таъкидлашича, автомобилда ракета зарбасидан кейин юз берган портлаш катта миқдорда бомба борлигидан далолат беради. Улар тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани ҳақида маълумот йўқлигини, аммо ўрганиш давом этаётганини қўшимча қилган.
Бироқ, “Ariana News” телеканали хабарига кўра, авиаҳужум натижасида олти киши, жумладан тўрт бола ҳалок бўлган. Ракета иккита автомобиль ва турар-жойнинг бир қисмини вайрон қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 август куни Қобул аэропорти яқинида қатор портлашлар содир бўлганди. Ҳодисада 100 дан ортиқ одам, жумладан 13 нафар АҚШ ҳарбийси ҳалок бўлди. Портлаш учун жавобгарлик ИШИДнинг Афғонистондаги шохобчаси "Вилояти Хуросон" ўз зиммасига олди.
LiveБарчаси