Қобулдаги портлашга АҚШ сабабчи – ОАВ
Олам
−
29 Август 2021
9428Аввалроқ, Афғонистон пойтахти Қобулда кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
“Reuters” агентлигининг маълум қилишича, портлашга АҚШнинг ҳаво зарбаси сабаб бўлган. Бу маълумотни америкалик икки мансабдор тасдиқлаган.
Шунингдек, Қобул полицияси РИА Новостига портлаш Қобул аэропорти яқинидаги уйга берилган ракета зарбаси сабаб бўлганини тасдиқлаган.
Манбаларга кўра, зарбанинг мақсади ИШИДнинг Aфғонистондаги Хуросон гуруҳи жангариларини йўқ қилиш бўлган.
“Al-Jazeera” телеканали хабарига кўра, портлашда бир бола ҳалок бўлган ва уч киши жароҳатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь