Қобулдаги портлашга АҚШ сабабчи – ОАВ

Олам

image

Аввалроқ, Афғонистон пойтахти Қобулда кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

“Reuters” агентлигининг маълум қилишича, портлашга АҚШнинг ҳаво зарбаси сабаб бўлган. Бу маълумотни америкалик икки мансабдор тасдиқлаган.

Шунингдек, Қобул полицияси РИА Новостига портлаш Қобул аэропорти яқинидаги уйга берилган ракета зарбаси сабаб бўлганини тасдиқлаган.

Манбаларга кўра, зарбанинг мақсади ИШИДнинг Aфғонистондаги Хуросон гуруҳи жангариларини йўқ қилиш бўлган.

“Al-Jazeera” телеканали хабарига кўра, портлашда бир бола ҳалок бўлган ва уч киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш

Баҳолаганлар

494

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг