Қобулда жума намозидан кейин масжид олдида портлаш юз берди (видео)
Олам
−
23 Сентябрь 2022
8348Бугун, 23 сентябрь куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги вазир Акбар Хон масжиди олдида портлаш юз берди. Ҳодиса оқибатида ҳозиргача тўрт киши ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди.
Қобул полициясининг маълум қилишича, портлаш пойтахтнинг 10-қўриқланадиган туманидаги Вазир Акбар Хон ҳудудидаги масжид олдида содир бўлган.
Қобул полицияси вакили Холид Задраннинг “Pajhwok Afghan News” нашрига айтишича, портлаш одамлар жума намозидан кейин кўчага чиқаётган пайтда содир бўлган.
Задран тафсилотларга тўхталмасдан барча қурбонлар тинч аҳоли ва меҳмонлар эканини айтди. Батафсил маълумот кейинроқ берилишини айтди.
Портлаш учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
LiveБарчаси