Қизини айиқ қафасига ташлаган аёлга тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилиши мумкин
3-саҳифа
−
29 Март 2022
8495Тошкентда 3 яшар қизини Ҳайвонот боғида айиқ қафасига ташлаб юборган аёл қўзғатилган жиноят ишини унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов томонидан берилган баёнотда сўз боради.
Унинг қайд этишича, Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқлар вольерига ташлаб юборган аёлга кўзғатилган жиноят ишини унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал этишлик учун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судига юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.
“Судга оид психиатрия ва психология комплекс экспертизалари хулосаларига кўра, аёл умрбод руҳий хасталик билан бетобланиб келгани, руҳий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, у тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмаслиги кўрсатилган”, деб ёзади Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида юз берган мудҳиш ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган.
Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.
2018 йилда туғилган қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг тез ёрдам машинасида соат 13:30 ларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.
Ҳайвонот боғи маъмуриятига кўра, 3 ёшли қизалоқ интенсив терапия хонасига кўчирилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Прокуратура қизини айиқ қафасига улоқтирган она руҳий 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда туришини маълум қилди.
Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси эса аёл олий таълим муассасасида дарс беришини ва турмуш ўртоғи билан ажраётганини очиқлади.
LiveБарчаси