Қобулдан Тошкентга самолёт келиб қўнди

Жамият

image

Бугун, 14 август куни Афғонистон пойтахти Қобулдан Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига “Kam Air” компаниясига қарашли “Airbus A343” самолёти учиб келди. Бу ҳақда “AviaSpotter” хабар берди. 

“Эътиборли жиҳати бу авиакомпаниянинг Афғонистонда ҳарбий ва сиёсий беқарорлик бошланганидан кейин Тошкентга учиб келган энг катта самолёти ҳисобланади”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, дипломатик ваколатхоналар аъзоларини эвакуация қилиш мақсадида Қобулдан Тошкентга парвозлар сони кўпайган.

Қайд этиш керакки, айни вақтда Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси ҳисобланган Афғонистонда беқарор сиёсий вазият ҳукм сурмоқда. Бунга “Толибон” ҳаракати ҳамда расмий ҳукумат ўртасида кечаётган ҳокимият учун курашни сабаб қилиб кўрсатиш мумкин.

Сўнгги пайтларда Афғонистондаги вазият янада кескинлашди. “Толибон” Афғонистондаги бир неча стратегик аҳамиятга эга бўлган объектларни, жумладан мамлакатнинг иккинчи энг йирик шаҳри — ҚандаҳорҒазни ва Ҳиротни эгаллаб олди. ОАВда эса мамлакат Президенти Ашраф Ғанининг Афғонистонни тарк этиши ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда

Фаоллашган “Толибон” ва Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 13 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 95 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, ҳаракат вакиллари Афғонистондан ташқарига чиқмасликларини ва қўшни давлатларга хавф солмасликларини қайта ва қайта таъкидламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1554

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг