Қитъалараро ракеталар ва дронлар намойиши. Ким Чен Иннинг ҳарбий паради қандай ўтди? (фоторепортаж)

Олам

4521

Кеча, 27 июль куни Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда ҳарбий парад бўлиб ўтди. Унда мамлакатнинг энг сўнгги ҳарбий ва разведкачи дронлари, қитъалараро баллистик ракеталари намойиш этилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

1950-1953 йиллардаги Корея уруши тугаганининг 70 йиллиги муносабати ўтказилган мазкур ҳарбий парадда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ва давлатнинг бошқа расмийлари билан бир қаторда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамда Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раиси ўринбосари Ли Хончжонг ҳам иштирок этди.

Тадбирда жорий йилда икки марта синовдан ўтказган “Хвасон-17” ракеталари ва қаттиқ ёнилғи двигателига эга янги “Хвасон-18” қитъалараро баллистик ракеталари намойиш этилди. Шунингдек, парад давомида дронлар парвози амалга оширилди. 

Маълумот учун, Шимолий Кореяда охирги ҳарбий парад шу йилнинг февраль ойида Корея халқ армияси ташкил этилганининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган. Унда тактик ракеталар экипажлари, узоқ масофали қанотли ракеталар, тактик ядровий кучларнинг қисмлари ва қитъалараро баллистик ракеталар, хусусан, Шимолий Кореянинг энг йирик қитъалараро баллистик ракетаси бўлган “Хвасон-17” нинг ҳам 11 таси намойиш қилинган. Парадга Ким Чен Ин қизи Чжу Э билан бирга келган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 июль куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан бирга Пхеняндаги 2023 йилги қурол кўргазмасига борган ва унга Американинг MQ-9 Reaper ва Global Hawk разведка учувчисиз самолётларига ўхшаш КХДРнинг янги дронларини кўрсатганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин Шимолий Корея Сергей Шойгу ҳарбий парад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг