Қитъа уруши қачон бўлиши тахмин қилинди 

Олам

image

Кейинги қитъа уруши яқин бир неча ўн йилликларда бўлиши мумкин. Бу ҳақда Германия Ҳарбий-денгиз кучлари раҳбари, вице-адмирал Кай-Ахим Шёнбах таъкидлаган. 

“Менимча, (қитъалар ўртасида) уруш яқин икки ёки уч йил ичида эмас, балки яқин 10-20 йил ичида бўлади”, деган Шёнбах Ҳиндистон Мудофаа тадқиқотлари институтида бўлиб ўтган конференцияда. 

Вице-адмиралнинг фикрича, икки томонлама ҳамкорлик ҳеч нарсани англатмайди. 

“Мамлакатлар “яқинроқ иттифоқлар” яратиши керак”, деган Шёнбах. 

Аввалроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш дунё “Совуқ уруш” давридагидан кўра хаотик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган хавфли вазиятда эканини айтганди. 

Шунингдек, француз журналисти Ален Фрашон 2022 йилда қуролли тўқнашувлар бошланиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхатини тузганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Германия уруш

Баҳолаганлар

4707

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made