Қирғизистонда яна уч кишида коронавирус аниқланди

Олам

image
Коронавирус хавфи: Ўзбекистон захираси нечта беморни қабул қилишга етади? north_east

Коронавирус хавфи: Ўзбекистон захираси нечта беморни қабул қилишга етади?

Бугун, 20 март куни Қирғизистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 3 нафарга кўпайди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев маълум қилди.

“Ўш вилоятининг Ноокат туманида яна уч нафар касаллик юқтирганлар аниқланди”, дея таъкидлади вазир.

Ўш вилоятининг Ноокат туманида фавқулодда вазият эълон қилинди.

Чолпонбаевнинг сўзларига кўра, янги касалланганлар айни вақтда шифохонага ётқизилган ва уларга зарурий тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Янги касалланганлар билан алоқа қилганлар аниқланмоқда.

Жорий йилнинг 18 март куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида уч кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганди. Барча касалланганлар Саудия Арабистонидан, Умра сафаридан қайтган.

Маълумот учун, дунёда коронавирус инфекциясига чалинган инсонлар 250 мингга яқинлашди. 88 486 киши вирусдан фориғ бўлди. 10 050 киши коронавирус қурбони бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон коронавирус

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг