Коронавирус Қирғизистонга ҳам кириб борди
Олам
−
18 Март 2020 17555 1 дақиқа
COVID-19 коронавируси Қирғизистонга ҳам етиб борди. Мамлакатдан бирдан 3 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев маълум қилди, дея хабар бемоқда РИА Новости.
“Учта бемор аниқланди. Уларнинг бари Жалол-обод вилояти Сузак туманида яшайди”, деган вазир.
Унинг сўзларига кўра, инфекция юқтирганлар яқинда Саудия Арабистонида бўлиб қайтган. Улар билан бир рейсда келган етти киши коронавирусга гумон қилинган. Ресйда жами 135 киши бўлган.
Қирғизистон Марказий Осиёнинг коронавирус кириб борган учинчи мамлакати бўлди. Бунгача вирус Қозоғистон ва Ўзбекистонда аниқланганди.
Маълумот учун, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 198 426 нафарга етди. 198 426 кишидан 82 763 нафари даволанган, 7987 нафари вафот этган. Фоиз ҳисобида олганда янги коронавируснинг ўлимлилик даражаси 9 фоизга тенг.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль