Қирғизистонда уйма-уй юриб динни тарғиб қилиш тақиқланиши мумкин
Олам
−
14 Декабрь
1653Қирғизистон Жогорку Кенеш йиғилишида депутатлар “Диний эътиқод эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида”ги ва “Диний соҳадаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Ҳужжатлар ҳақида маълумот берган Дин ишлари бўйича давлат комиссияси директори Азамат Юсуповга кўра, қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишдан мақсад диний соҳадаги давлат сиёсатининг изчиллигини таъминлаш ва қонунчилик базасини такомиллаштиришдан иборат.
“Диний эътиқод эркинлиги ва диний бирлашмалар тўғрисида”ги қонун лойиҳасида хорижий диний таълим олиш жараёнини тартибга солиш таклиф этилмоқда. Чет элда бузғунчи диний таълимнинг таъсирининг олдини олиш, шунингдек, статистик маълумотларни юритиш мақсадида хорижий диний таълим олишни хоҳловчилар ўзларининг чиқишларини Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси ва диний ташкилотнинг марказий бошқарув органи билан келишиб олиши шарт.
Қонун лойиҳаси диний объектларни ҳисобга олишни ҳуқуқий тартибга солиш, диний хайрия жамғармаларини ҳисобга олиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари тушунчасини жорий этишга қаратилган.
Уйма-уй юриб динни тарғиб қилиш ёки сингдиришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фуқароларни дафн этиш ва қабр тошларини ўрнатиш тартиби бўйича янги йўриқнома ишлаб чиқилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь