Қирғизистонда дафн маросими бўйича янги кўрсатмалар ишлаб чиқилди

Олам

image

Қирғизистонда давлат хизмати ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фуқароларни дафн этиш ва қабр тошларини ўрнатиш тартиби бўйича янги йўриқнома ишлаб чиқилди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Департаментнинг аниқлик киритишича, Дафн этиш ишлари бўйича ихтисослаштирилган хизмат ҳозирда тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ёдгорлик ўрнатишга рухсат берган.

Янги қоидаларга кўра, гранит, мармар ва бошқа қимматбаҳо тошлардан (олмос, зумрад, ёқут, александрит, табиий марварид ва бошқа хомашёлардан) ҳашаматли ёдгорлик ва қабр тошларини, шунингдек, тўсиқларни қуриш ҳамда ўрнатиш тақиқланади.

Қабр ёдгорликларининг баландлиги 0,70 метрдан ошмаслиги керак.

“Агар зарурат бўлмаса, қабр устига панжара қўймаслик керак. Бироқ, агар керак бўлса, ёғоч ва металл материаллардан камтарона панжара ясашга рухсат берилади, бу эса исрофгарчилик ва ортиқча нарсаларга йўл қўймайди”, дейилган хабарда.

Ёдгорликда марҳумнинг исми, фамилияси, туғилган йили ва вафоти кўрсатилган ҳолда аниқ шрифтда ёзилиши керак. Марҳумнинг динига мос келадиган эпитафлар ва диний белгиларни қўллашга рухсат берилади. Бироқ жамоатчилик одоб-ахлоқ ва тартиб қоидаларига зид бўлган элементларни ўз ичига олган ёдгорлик белгиларидан фойдаланиш тақиқланади.

Маълумот учун, Президент Садир Жапаров жорий йилнинг октябрь ойида “Дафн этиш ва дафн этиш ишлари тўғрисида”ги қонунни амалга оширишга қаратилган қарорни имзолаганди. Мазкур қонунга кўра, ҳар бир фуқаро ўз васиятига, урф-одатлари ва диний маросимларига мувофиқ дафн этиш ҳуқуқига эга. Дафн этиш диний анъаналарни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши ва умумеътироф этилган ахлоқий тамойилларга зид бўлмаслиги керак.

Ҳужжатда айтилишича, аҳолисининг аксарияти ислом динига эътиқод қиладиган Қирғизистонда дафн билан боғлиқ ўзига хос маросим ва қоидалар мавжуд. Бироқ, замонавий жамиятда исрофгарчилик, беҳудалик ва бошқа одамларнинг ижтимоий мавқеини менсимаслик мавжуд. Марҳумнинг яқинлари кўпинча катта мақбаралар қуриб, ҳашаматли ёдгорликлар ўрнатади, бу эса аҳолининг норозилигига сабаб бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон дафн этиш қабр тошлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг