Қирғизистонда тўй ва маъракаларда исрофгарчилик қилганлар жаримага тортилиши мумкин
Олам
−
28 Январь
2785Кеча, 27 январь куни Қирғизистоннинг Жогорку Кенеш “Анъаналар, маросимлар ва байрамларни ўтказишда исрофгарчиликни чеклаш тўғрисида”ги ва “Қоидабузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Бу ҳақда АКИ press хабар берди.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳалари ташаббускорлари – депутатлар Замирбек Мамасадиқов ва Шаирбек Ташиев саналади.
Уларга кўра, қонун лойиҳасидан кўзланган мақсад урф-одатлар, маросимлар ва байрамларни ўтказишда ортиқча сарф-харажатларни чеклашдан иборат.
“Қонун лойиҳаси анъана ва маросимларда ўз даромадини кўрсатиш мақсадини кўзлаб, асоссиз рақобат ва қуруқ ғурурланиш воситасига айланиб бораётган миллий маданиятнинг асл қадриятларидан узоқлашиш ҳолатларига барҳам беришга қаратилган”, дейилади хабарда.
Қонун лойиҳасида “Қирғизистон Республикасида урф-одатлар, маросимлар ва тантаналарни ўтказишда исрофгарчиликни чеклаш тўғрисида”ги янги қонун қабул қилиниши ҳамда ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш кўзда тутилган.
Қонунбузарликлар кодексига қуйидаги янги модда таклиф этилмоқда:
Оилавий байрамлар ва урф-одатларни ўтказишда ижтимоий манфаатларни таъминлаш қоидаларини бузиш 138-1-модда.
1. Оилавий тантаналар ва урф-одатларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун масъул шахслар томонидан исрофгарчилик соҳасидаги қонуний талабларнинг бузилиши;
- жисмоний шахсга (байрам эгасига) 3000 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида жарима солиш;
- юридик шахс (овқатланиш корхоналари) учун 1000 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида жарима қўллашга сабаб бўлади.
2. Дафн этиш маросимлари ва хотира кунларини нишонлаш маросимларини ташкил этиш ва ўтказишда масъул шахслар томонидан исрофгарчилик соҳасидаги қонунчилик талабларини бузиш ваколатли орган томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 2000 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Қирғизистон Республикасининг диний соҳадаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолаганди.
LiveБарчаси
18 Февраль
18 Февраль
Тренддагилар




