Қирғизистонда террорчилик ҳужумларини режалаштирган 30 киши қўлга олинди (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 27 февраль куни Қирғизистонда амалдорлар, махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарши терактлар содир этишни режалаштирган террорчилик тузилмасининг 30 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ячейка аъзолари мунтазам равишда яширин йиғилишлар ўтказиб, уларда радикал мафкурани тарғиб қилиш ва террорчилик фаолиятини молиялаштириш учун маблағ йиғиш билан шуғулланган.

Аниқланишича, ушбу радикал гуруҳнинг асосий мақсади Қирғизистоннинг конституциявий тузумига қарши жиҳод қилиш, шунингдек, мамлакат расмийлари, махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига нисбатан терактларни режалаштириш бўлган. Гуруҳ аъзоларидан биридан қўлбола портловчи қурилма ясаш бўйича видео йўриқнома олинган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкек ва Чуй вилоятида собиқ депутат ва “Кырк уруу жети дубан ынтымагы” жамоат ҳаракати аъзолари қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

террорчилик Қирғизистон портловчи қурилма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг