Қирғизистонда такрорий парламент сайлови санаси белгиланди
Олам
−
21 Октябрь 2020
6142Қирғизистон парламенти Жўқорғу Кенеш депутатлигига такрорий сайлов жорий йилнинг 20 декабрь куни ўтказилади. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси тегишли қарорни қабул қилди.
МСК аъзоси Гулнора Жўрабоева комиссия бир нечта қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ниятида эканини маълум қилди.
“Улар Улар қўмита рухсатини олди ва бу ишлар параллел олиб борилади. Бизнинг қароримиз бу дастурларни қабул қилишга тўсиқ бўлмайди”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 октябрь куни МСК дастлаб ўтказилган парламент сайлови натижаларини Бишкекда норозилик бошлангач, бекор қилишга мажбур бўлганди.
Халқ намойишлари оқибатида Қирғизистон олий ҳокимиятида ўзгариш бўлди. Президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди. Бундан ташқари, парламент спикери ва Бош вазир ҳам ўзгарди.
LiveБарчаси