Қирғизистонда Президентлар ўзидан аввалги раҳбарни ёмонлаши одатий ҳолга айланди – Жапаров

Олам

image

Қирғизистонда ҳар бир янги давлат раҳбари республиканинг ривожланишдан орқада қолиш сабабини ўзидан олдинги раҳбарларда кўрди, бу улар учун одатий ҳолга айланди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров кеча, 21 март куни Ала-Тоо майдонида ўтказилган Наврўз байрамидаги чиқишида айтиб ўтди. 

Унинг сўзларига кўра, авваллари мамлакат тараққиётига ҳеч ким эътибор бермаган. 

“Замонимиз воқеликлари тезкор жавоб бериш, қарор қабул қилиш ва ҳаракат қилишни талаб қилади. 

Афсуски, бунгача катта-кичик ҳамма ўзининг бевосита бурчини бажаришдан кўра кўпроқ сиёсат билан банд эди, халқ хўжалигини мустаҳкамлаш масалаларига бефарқ қараб, бунга муносиб аҳамият бермас эди. Кланчилик, жамоачилик, қариндош-уруғчилик сиёсати жамиятнинг бош оғриғига айланди. Ҳар бир янги раҳбар давлат ривожланишидаги орқада қолиш сабабини ўзидан олдинги раҳбарларда кўрди, бу улар учун одатий ҳолга айланди. Биз буни тўхтатишимиз керак! Буларнинг барчаси ривожланишга халақит берди ва биз ҳали ҳам оқибатларини ҳис қиляпмиз”, дейди у. 

У бугунги раҳбарлик остида мамлакат “тараққиёт йўлига” тушганини таъкидлади. 

“Ҳозир ҳақиқат бошқача, дунё жадал ривожланмоқда, давлатлар янги талаб ва муаммоларга дуч келмоқда. Бу ўзгаришлар фонида Қирғизистон ўзини силкитиб, янгича фикрлаш, янгича қарашларни шакллантириш йўлидан бориши керак”, дейди Президент.

Унинг урғулашича, сўнгги икки йилда Қирғизистон ўтиш даврини якунлаб, ривожланиш йўлига ўтган.  

“Биз мамлакат раҳбарияти сифатида халқ бизга ишониб топширган ҳамма нарсани ишонч билан бажариш мажбуриятини оламиз!” дейди Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 февраль куни БААда Қирғизистон Президент Садир Жапаров бошчилигида мамлакатнинг собиқ раҳбарлари – Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, Роза Отунбаева, Алмазбек Атамбоев ва Сооронбай Жээнбеков ўртасида учрашув ўтказилган. Аммо қамоқдан чиққан Атамбоев Бакиевни кўргач, ушбу учрашувни тарк этган. У бу ҳақда гапираркан, уни собиқ президентлар билан эмас, балки амалдаги давлат раҳбари Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев билан учрашувга таклиф қилишганини, учрашувда Бакиевни кўргач, уни тарк этганини айтган


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг