Қирғизистонда портлаш. Қурбон бор
Олам
−
08 Ноябрь 2019
10405Бугун, 8 ноябрь куни Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида портлаш юз берди. Унда 15 киши жароҳатланган. Улардан 7 нафари болалар экани хабар қилинмоқда.
Портлаш Бишкек марказидаги Чуй ва Эркин шох кўчаси кесишмасидаги Фаст-фудда содир бўлган. Ёнғин вақтида фаст-фуд ишчиларидан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Жароҳатланганлардан 6 нафари эса шифохонага ётқизилган. Қолганларга амбулатор ёрдам кўрсатилди
“Шифохонанинг умумий реанимацияга икки киши ётқизилди, ташҳис: тананинг 25-30 фоиз куйиш, аҳволи оғир. Шифохонанинг куйиш бўлимига 3 киши тананинг 5-13 фоиз куйиши билан ётқизилди, аҳволи ўрта”, дейилади хабарларда.
Гувоҳлар учта кучли портлаш юз бергани ҳақида айтишди. Милиция камида иккита портлаш ҳақида хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, фаст-фуддаги газ балонлар портлаган. Ёнғин соат 14:00 да ўчирилди.
LiveБарчаси