Жапаров давлат мукофотларини беришга мораторий жорий этди
Олам
−
15 Август 2025 3916 1 дақиқа
Қирғизистонда давлат мукофотлари, фахрий унвонлар билан тақдирлашга 2026 йил 1 январга қадар мораторий ўрнатилди. Бу бўйича Президент Садир Жапаров жорий йилнинг 14 август куни тегишли фармонни имзолади.
Мораторий муддатида мукофотлар ва фахрий унвонлар фақат давлат раҳбарининг ташаббуси билан алоҳида ҳолларда, масалан, мамлакат ёки жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун берилиши мумкин.
Президент Администрацияси мукофотлаш учун материалларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни тўхтатади, қайд этилган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно. Адлия вазирлигига икки ой муддатда амалдаги қонунлар ва мукофотлаш амалиётини ҳар томонлама таҳлил қилиб, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Хайитбоевич Бозоров Президент Садир Жапаровнинг тегишли фармони билан Қирғизистоннинг “Данк” ордени билан мукофотланганди.