Қирғизистонда аҳоли Кампирободнинг Ўзбекистонга берилишига қарши чиқяпти

Олам

image

Бугун, 15 октябрь куни Қирғизистоннинг Ўзган вилоятида Кампиробод сув омбори атрофидаги вазиятга бағишланган қурултой бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда 23.kg сайтида хабар берилди.

Унда мамлакат Президентининг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Зиядин Жамалдинов сўз олиб, қирғиз-ўзбек чегараси бўйича музокаралар бир йилдан ортиқ давом этаётганини эслатди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, “ватанпарвар”лар Кампиробод сув омбори масаласини нега эндигина кўтаришга қарор қилгани тушунарсиз эканини таъкидлади.

“Менимча, бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан одамлар йиғилган, оқсоқоллар, ватанпарварлар етиб келишган. Лекин улар Кампиробод сув омбори атрофидаги вазиятдан фойдаланмасдан эртароқ йиғилишлари ҳам мумкин эди. Улар Ўш вилояти муаммоларини овоз чиқариб айтиб, ҳал қилишлари мумкин эди. Янги ҳукумат чегара масалаларини ҳал қилишга ваъда берган”, дейди Зиядин Жамалдинов.

Нашрга кўра, маҳаллий аҳоли амалдорга ҳуштакбозлик билан жавоб қилиб, унга нутқини давом эттиришга имкон бермади. Натижада Зиядин Жамалдинов саҳнани тарк этишга мажбур бўлган.

Маҳаллий аҳолининг фикрича, расмийлар айтаётган сув омборининг 900-горизонти Қизил-Октябрь ва Алға қишлоғининг айрим қисмларини қамраб олади ва шунга мос равишда қирғиз ерлари Ўзбекистонга ўташи. Айни шу сабабдан аҳоли келшувдан норози.

Аввалроқ Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Қирғизистонга жами 19 минг гектардан ортиқ ер олиб, Ўзбекистонга эса Кемпиробод сув омбори акваториясидаги 4485 гектар ер берилишини маълум қилганди. Сув омборини икки давлат биргаликда бошқаришига келишилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қирғизистон Кампиробод

Баҳолаганлар

2139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг