Қирғизистон Ўзбекистондан сув эвазига “свет” олаётгани айтилди

Олам

image

Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари электр энергиясини ўзаро товар айирбошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълум қилди. 

Урғуланишича, Марказий Осиё давлатлари энергетика тизими, хусусан, Қирғиз ва Ўзбекистон Республикалари энергетика тизими параллел равишда ишлайди. 

“Шуни ҳисобга олган ҳолда икки мамлакат энергетика компаниялари ўртасидаги келишувга асосан, электр энергиясини етказиб бериш ўзаро товар айирбошлаш (олган миқдори ҳажмида қайтариш) шарти билан амалга оширилади”, дейилади хабарда. 

2023 йил баҳор мавсумида Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига (ички истеъмол паст даврда) 150 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган. 

Ўз навбатида, келишувга асосан, ушбу ҳажмдаги электр энергиясини Қирғиз Республикаси Ўзбекистонга ёз мавсумида қайтаради. Шу билан бирга, Қирғиз Республикаси Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун шу даврда Норин дарёси орқали сув етказиб бериши айтилмоқда. 

“Ўзбекистон Республикаси арзимаган маблағ эвазига Қирғиз Республикасига катта миқдорда электр энергияси етказиб бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар шу жиҳатдан мутлақо асоссиздир”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг