Қирғизистон Ўзбекистон ёрдами билан Туркияда қолган фуқароларини қайтаряпти
Олам
−
09 Февраль 2023
11158Туркиянинг зилзила содир бўлгаан ҳудудларида қолаётган Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистон ёрдами билан Бишкекка эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 9 февраль куни Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Қирғизистон Республикасининг Туркиядаги хорижий ваколатхоналари Қирғизистон Республикасининг олти фуқаросини Ғозиантеп шаҳридан эвакуация қилган.
Қирғизистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг махсус самолётида Тошкент шаҳрига учиб келади ва у ерда уларни Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ходимлари кутиб олади.
Тошкентга етиб келганидан сўнг Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси уларнинг ватанига қайтишига ёрдам беради.
“Айни вақтда Қирғизистон Республикасининг Туркиядаги вазирлиги ва хорижий идоралари табиий офат зонасида фуқароларни эвакуация қилиш ва уларга ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси