Қирғизистон ун ва буғдой экспортини тақиқлади
Олам
−
25 Сентябрь 2023 8924 1 дақиқа
Қирғизистон ун ва буғдой экспортини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 22 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Қирғизистон республикасидан айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини вақтинча тақиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Тақиқ ун (буғдой уни) ҳамда ғаллага тааллуқли бўлиб, у 6 ой давомида амал қилади.
“Қарор озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор нархини барқарорлаштириш учун қабул қилинган”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Қарор бугун, 25 сентябрдан кучга кирган.
Акобир Сайидов
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель