Қирғизистон Тожикистон билан чегарада тиканли сим ўрнатишни бошлади

Олам

image

Қирғизистон Тожикистон билан чегарада кенг кўламли муҳандислик ишларини бошлади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси чегара хизматига таяниб, “Economist.kg” хабар берди.

Маълумотга кўра, ишлар Боткен вилоятида – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегаралари туташган ҳудудда бошланган. Дастлабки нуқта сифатида уч давлат чегараси белгиланган стела ўрнатилган рамзий нуқта танланган. Айнан шу ерда хавфсизлик ва барқарорликни оширишга қаратилган фаол инфратузилма ишларининг асосий босқичи бошланган.

Мазкур ҳудудда замонавий дала лагери ташкил этилган, махсус техника етказилган, ҳарбий хизматчилар учун эса қулай яшаш ва хизмат шароитлари яратилган.

“Ишларнинг биринчи босқичи доирасида 420 километр узунликдаги ҳимоя тўсиқлари ўрнатилади. Айрим участкаларда 3D-панжаралар, тиканли сим ва “Егоза” сим тўрлари ўрнатилиши режалаштирилган. Шунингдек, чегара хавфсизлигини кўп даражали тизимда мустаҳкамлаш учун танкларга қарши хандақлар ҳам қазилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Қирғизистон парламенти Тожикистон билан деярли 23 йилдан бери олиб борилган музокарадан сўнг чегара шартномасини ратификация қилганди. Битим 13 март куни Бишкекда Қирғизистон давлати раҳбари Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон томонидан имзоланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон чегара Қирғизистон тиканли сим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг